Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қатода, бу ердаги исрофгарлардан мурод, мушриклардир, дейди. Мужоҳид эса, исрофгарлар ноҳақ қон тўкувчилардир, дейди. Яна бир қавлда ёмонликлари яхшиликларидан ошиб кетганлар исрофгарлардир, дейилган. Исрофгарлар сўзи бузғунчилар, маъносида ҳам ворид бўлган. Оллоҳ Таоло айтади:


«فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِي  + وَلا تُطِيعُوا أَمْرَ الْمُسْرِفِينَ  + الَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ وَلاَ يُصْلِحُونَ» 
– „Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!“,            [26:150-152]
бу оятларнинг биронтасида исрофнинг луғавий маъноси, мутлақо, қўлланган эмас. ҳаммасида фақат шаръий маънолар ирода қилинган. Бу сўз сарфлаш сўзи билан ёнма-ён келса, гуноҳ ишга пул ишлатиш, маъносидадир. Уни луғавий маънода тафсир қилиш жоиз эмас. Чунки Оллоҳ бу билан муайян шаръий маънони ирода қилган. Совуришнинг ҳам шаръий маъноси, молни ҳаром ишларга сарфлашдир. Оллоҳ Таоло айтади:


«وَلا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا  + إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ» 
– „Исрофгарликка йўл қўйманг! Чунки исроф қилувчилар шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир“.                                                                    [17:26,27] 
Яъни ёмонликда уларга ўхшаганлардир. Мазамматнинг чўққиси - мана шу. Чунки шайтонлан ҳам ёмонроқ маҳлуқ йўқ. Бу ердаги совуриш молни нолойиқ жойга сочишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд, совуриш молни ноҳақ жойга сарфлашдир, деган. Мужоҳид ботил ишга бир мудд сарфланса ҳам, совуриш бўлади, деган. Ибн Аббос совурувчини ноҳақ ишга сарфловчи, деган. Қатода совуришни, Оллоҳга гуноҳ қилишга, ноҳақ ишга ва бузғунчиликка сарфлашдир, деган. Бу сўзларни Табарий ўзининг тафсирида келтирган. Шулардан кўриниб турибдики, исроф ва совуришдан мурод Оллоҳ ҳаром қилган ишга сарфлашдир. Демак, шариат ҳаром қилган ишга сарфлаш ноҳақ сарфлаш ҳисобланиб, бу ишдан инсон қайтарилади. Қайтарилгандан кейин ҳам тийилмаган одамнинг садақаси ҳам, ҳадяси ҳам, савдоси ҳам, никоҳи ҳам ўтмайди. Бировдан қарз олган бўлса, қарзи адо қилинмайди. Қайтарилмасдан аввал қилган иши то қози қайтаргунига қадар ўтади. Оллоҳ Таолонинг:

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143